Қочқиндаги шахслар ҳибсхонага жойлаштирилди.
2020 йил 30 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, яшириниб юрган, 1984 йилда туғилган фуқарони Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Уйчи тумани марказидан ушланиб, вилоят ИИБ 6-сонли ТҲга жойлаштирилган.
31 декабрь куни ўтказилаётган “Тонг” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, 2000 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Фаровон кўчасидан ушланиб, шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.
Ҳудди шу куни ўтказилган яна бир “Тонг” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 127-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми ва 166-моддаси 3-қисми билан судланган, 2000 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлинмаси инспекторлари томонидан Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасидан ушланиб, шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати