28 Ноябр 2020 йил 480

Қочқиндаги жиноятчилар ушланди.

Шу йил 22 ноябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов идораларидан яшириниб юрган 1991 йилда туғилган фуқарони Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан шаҳардаги 1-кичик туман ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

23 ноябрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 223-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб қидирувда бўлган 1982 йилда туғилган фуқарони Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Чорсу деҳқон бозори ҳудудидан ушланган.

 

24 ноябрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб қидирувда бўлган, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган фуқарони Учқўлғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ТБ терговчиси томонидан Наманган шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech