15 Декабр 2021 йил 538

Қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Шу йил 7 декабрь куни соат 19:00 ларда, Янгиқўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида 3 нафар маҳалладошларига ўртага пул тикиб, қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги ва ўзи ҳам улар билан бирга қимор ўйнаб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech