2 Октябр 2021 йил 397

Қиморга шароит яратган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

2021 йил 10 сентябрь куни, Чуст туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро, Чуст шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган аёлнинг номида бўлган нотурар бино ертўласини ижарага олиб, “Чуст тезкор лотто” МЧЖ номидан фуқароларни ўртага пул тикиб, қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech