14 Май 2021 йил 395

Қимор учун шароит яратиб берган шахсга жиноий иш қўзатилди.

2021 йил 9 май куни, Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан,  Чуст шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида 6 нафар маҳалладошларини қимор ўйнашлари учун шароит яратиб бериб, улардан жами 180.000 сўм пулларни чўтал сифатида олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 май куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech