29 Ноябр 2021 йил
466
Қимматбаҳо тақинчоқлар фирибгар қўлига тушди
2021 йил 15 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 август куни, Наманган шаҳрида яшовчи, шу йил июль ойида Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган, 1982 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Наманган шаҳрида жойлашган тилла-тақинчоқлар бозорида нархи 13.200.000 сўмлик тилла узук ва троссини сотиб олишга келишиб, пулини кечқурун беришини айтиб, тилла-тақинчоқларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати