11 Январ 2021 йил 437

Қилмишидан пушаймон бўлмаган шахс қайта жиноят йўлига кирди.

Жорий йил 9 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 январь кунига ўтар кечаси ўзига тегишли савдо дўконига номаълум шахс, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, дўконда бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Ленова” номли ноутбук ва 600.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ бошлиғи ўринбосари ва 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2020 йил 18 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 2004 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, Ўз.Р. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech