Қидирувдагилар ушланди.
Шу йил 10 декабрь куни ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, шу йил март ойида Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган фуқарони туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ТЭҚКБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Чуст тумани Гулистон МФЙ ҳудудидан ушланиб, Поп туман ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
11 декабрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Чортоқ туманида яшаган, 1989 йилда туғилган фуқарони Чортоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан Тошкент шаҳридан ушланган.
12 декабрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва Учқўрғон тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Гулистон МФЙ Гулистон-3 кўчасидан ушланиб, 6-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати