Қидирувдаги шахслар тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.
2021 йил 16 февраль куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1991 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ТҚХБ бошлиғи, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСХга жойлаштирилган.
2021 йил 17 февраль куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми ва 226-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасидан ушланиб, шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.
2021 йил 18 февраль куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирувда бўлган, Норин туманида яшаган, 1988 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ ЎМИБ тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари томонидан Норин тумани ҳудудидан ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати