11 Январ 2021 йил 463

Қидирувдаги шахслар қўлга олинди.

Жорий йил 7 январь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 2001 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан Тўрақўрғон тумани Наманган кўчасидан ушланган.

 

8 январь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, фуқаро Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва Поп тумани ИИБ 7-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ТҚХБ бошлиғи ҳамкорлигида Поп тумани Пунгон маҳалласи ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech