6 Май 2021 йил
389
Қидирувдаги шахс Қозоғистон Республикасидан олиб келинди.
Жорий йил 2 май куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов идораларидан яшириниб юрган, Наманган шаҳрида яшаган, 1984 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан юборилган қидирув топшириғига асосан Қозоғистон Республикаси Караганда шаҳридан ушланиб, Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг розилик хатига кўра ва Минск конвенциясига асосан Алмата шаҳридан этап қилиниб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСХга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати