9 Октябр 2021 йил 340

Қидирувдаги шахс Новосибирск вилоятида қўлга тушди.

2021 йил 8 октябрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 2016 йилда Ўз.Р ЖКнинг 228-моддаси 3-қисми билан судланган, 1984 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили томонидан юборилган қидирув топшириғига асосан Россия Федерацияси Новосибирск вилоятида ушланиб Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг розилик хатига ва Минск конвенциясига асосан Москва шаҳридан этап қилиниб Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech