Қассобхонадан гўшт ва тарози ўғирланди.
2022 йил 7 январь куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 6 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида жойлашган қассобхона дераза ойнасини синдириб кириб, нархи 8.000.000 сўмлик 190 кг. гўшт маҳсулотлари ва тарозисини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 7 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати