21 Сентябр 2021 йил
364
Қарз туфайли келиб чиққан жанжал..
2021 йил 13 август куни Андижон вилояти Асака тумани ИИБдан келган ҳужжатларга кўра, шу йил 8 июль куни соат 11:30 ларда, Чуст туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл бирга яшовчи, 1990 йилда туғилган укаси ҳамда бирга яшовчи, 1988 йилда туғилган куёви билан бир гуруҳ бўлиб, Чуст туманида жойлашган автотураргоҳида, Андижон вилоятида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро билан бирга яшовчи, 1983 йилда туғилган акасининг 4.700 АҚШ доллари қарзи борлигини айтиб, ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан уриб, тан жароҳати етказганлар.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати