7 Феврал 2022 йил
444
Қарз сифатида олинган 22.000 АҚШ доллари эгасига қайтарилмади
2022 йил 26 январь куни, Чуст туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 25 декабрь куни, Чуст туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, 22.000 АҚШ долларини 15 кунда қайтариб беришини айтиб олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, фуқаро бир неча фуқароларни ҳам алдаб, пулларини олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 6 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати