3 Июл 2021 йил
368
Қарз эвазига тикилган “Нексия”
2021 йил 19 июнь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 24 апрель куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 2017 йилда Ўз.Р ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан судланган, 1989 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Нексия русумли автомашинасини 3.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулини бир ойда беришини айтиб, алдаб, автомашинани олиб кетиб, Учқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарога 20.000.000 сўм қарзи эвазига бериб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати