Қаровсиз қолирилган автомашинадан пул ва бошқа буюмлар ўғирланди.
2021 йил 14 сентябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожат қилиб, шу куни соат 16:00 ларда, Ласетти русумли автомашинасини Наманган шаҳрида жойлашган МЧЖнинг ҳовлисидаги автотураргоҳида қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, салонда бўлган қора рангли сумкасидан 5.000.000 сўм пулларини, нархи 2.000.000 сўмлик 2 дона “Samsung Galaxy A5 2016” русумли, нархи 800.000 сўмлик “Samsung Galaxy A5 2015” русумли ҳамда нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy A5 2017” русумли уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚГ катта тезкор вакиллари ва ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, МЧЖда қоровул бўлиб ишловчи, 1973 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати