26 Март 2022 йил 452

Қаровсиз қолдирилган хонадонга ўғри тушди.

2022 йил 24 март куни, Чуст туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, кўча томонидаги дераза ойнасини синдириб кириб, нархи 2.000.000 сўмлик “Avalon” номли чангютгичи, нархи 220.000 сўмлик “Fly” русумли телефон аппарати ва нархи 500.000 сўмлик бир дона тилла узугини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 2001 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 25 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech