25 Ноябр 2021 йил 353

Қаровсиз қолдирилган хонадонга ўғри тушди

2021 йил 23 ноябрь куни, Чуст туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 3 ноябрь кунидан 7 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум  шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, ётоқхонасидаги шкафда бўлган 2.500.000 сўм пул, нархи 2.000.000 сўмлик бир жуфт тилла балдоқ ва нархи 200.000 сўмлик бир дона кўрпа жилдини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни қўшниси, 1996 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech