22 Ноябр 2021 йил 367

Қаровсиз қолдирилган хонадон тунаб кетилди

2021 йил 10 ноябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:00 дан 12:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, ётоқхонасида бўлган нархи 4.500.000 сўмлик 1 дона “Артел” русумли телевизорини, шкафида бўлган 500.000 сўм пулини ва ошхонасидан нархи 180.000 сўмлик 2 дона 5 литр ҳажмли елим идишларда бўлган ўсимлик ёғини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Учқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПМБ профилактика инспектори ва Ташкилий бўлинма НҚ навбатчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшаган, 2017 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 2021 йил 11 ноябрь куни ЖИБ Учқўрғон туман суди томонидан Ўз.Р ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, 6-сонли ТХга юборилган, 1981 йилда туғилган акаси содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech