Қаровсиз қолдирилган велосипед ўғриси қўлга олинди
Жорий йил 12 ноябрь куни Уйчи туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 11 ноябрь куни соат 16:30 ларда бирга яшовчи ўғли тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси Уйчи тумани Боғ маҳалласида жойлашган “Playstation” компьютер ўйинлари хонаси олдида нархи 1.150.000 сўмлик велосипедини қаровсиз қолдириб, компютерхонага кириб кетган вақтида номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати