29 Апрел 2022 йил 508

Қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирланди

2022 йил 27 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс, 7-сонли мактаб олдида қаровсиз қолдирган велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ва ППХБ 2-отряд ходимлари берган маълумотига асосан, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс аниқланган.
Гумонланувчи Наманган шаҳар Гулистон МФЙда яшовчи, 1975 йилда туғилган шахс бўлиб, ундан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech