15 Май 2023 йил 547

Қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирлаб кетилди

2023 йил 13 май куни Косонсой туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 11 май куни соат 21:00 ларда номаълум шахс фуқаронинг  яшаш уйига очиқ қолган дарвозаси орқали кириб, ҳовлисида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой туман ИИБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда 1993 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланган.

 Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech