17 Апрел 2021 йил 346

Қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирлаб кетилди.

Жорий йил 13 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 апрель куни 17:30 ларда номаълум шахс, маҳалласи ҳудудида жойлашган компьютер ўйинлари маркази олдида нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech