Қаровсиз қолдирилган уйдан тилла тақинчоқлар ўғирлаб кетилди.
2021 йил 4 август куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 22:00 ларда, яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, очиқ қолган кириш эшиги орқали кириб, мехмонхонасида бўлган нархи 6.800.000 сўмлик “Бахор” номли тилла-тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Давлатобод туман ИИБ ЖҚБ катта тезвкор вакили томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни, Чуст шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2005 йилда туғилган қиз содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати