7 Октябр 2021 йил 339

Қаровсиз қолдирилган уйдан қурилиш материаллари ўғирланди.

Жорий йил 4 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 октябрь кунидан 4 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида жойлашган қурилиши тугалланмаган уйидан нархи 5.000.000 сўмлик қурилиш материалларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech