15 Декабр 2021 йил 401

Қаровсиз қолдирилган “Тико” ўғирлаб кетилди

Жорий йил 13 декабрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:30 ларда, ўзига тегишли бўлган Тико русумли автомашинасини яшаш хонадони олдидаги майдонда қаровсиз қолдирганлигини, соат 16:30 ларда уйидан қайтиб чиққан вақтида автомашинаси қолдирган жойида йўқлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, автомашина Давлатобод туманида жойлашган, фуқарога тегишли бўлган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасидан топилиб, автомашинани, Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро олиб қочиб кетганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech