Қаровсиз қолдирилган сумкадан пул ва телефон ўғирланди.
Янгиқўрғон туман ИИБга Фарғона вилояти Бувайда тумани Бувайда МФЙ Фарғона кўчасида яшовчи, аёл ариза билан мурожаат қилиб, Фурқат МФЙ ҳудудида жойлашган деҳқон бозорида савдо қилаётган вақтида савдо растаси устида қаровсиз қолдирган сумкаси ва ичида бўлган нархи 1.200.000 сўмлик “Редми” русумли уяли телефон аппарати ва 8.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишичаНаманган шаҳар Давлатобод тумани Умид МФЙ 2-кичик туманида яшовчи, аёл мазкур жиноятга қўл урганлиги аниқланиб, ундан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар, пул ва буюмларингизни қаровсиз қолдирманг. Бу билан сиз жиноятчиликни олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати