13 Июл 2023 йил
410
Қаровсиз қолдирилган скутер ўғирлаб кетилди
Жорий йилнинг 7 июль куни Наманган туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:40 дан соат 13:00га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган нархи 13.000.000 сўмлик электроскутерини ва скутер юкхонасидаги нархи 100.000 сўмлик уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Наманган тумани Бўстон МФЙда яшовчи, 2008 йилда туғилган вояга етмаган шахс содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати