21 Июл 2021 йил 348

Қаровсиз қолдирилган мол ўғирлаб кетилди.

2021 йил 18 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани маҳалласи ҳудудида жойлашган дала боғида қаровсиз қолдирган нархи 8.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган ва Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаролар эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech