9 Октябр 2021 йил 344

Қаровсиз қолдирилган мол ҳайвонини икки шахс ўғирлаб кетди.

2021 йил 7 октябрь куни, Норин туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 3 октябрь куни соат 15:00 ларда, Норин тумани ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 3.000.000 сўм бўлган 1 бош молини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Норин тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган икки нафар фуқаролар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech