23 Декабр 2021 йил 412

Қаровсиз қолдирилган мол ҳайвони ўғирлаб кетилди

2021 йил 19 декабрь куни, Поп туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 18 декабрь куни соат 13:00 дан соат 14:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Поп тумани ҳудудидаги боғи ёнидаги ер майдонида қаровсиз қолдирган нархи 10.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси, ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 19 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech