2 Октябр 2021 йил 344

Қаровсиз қолдирилган ҳовлига ўғри тушди.

2021 йил 28 сентябрь куни, Норин туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 сентябрь кунидан 28 сентябрь кунигача бўлган вақт оралиғида Норин туманида жойлашган янги ҳовлисида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, девор ошиб кириб, меҳмонхонасида бўлган умумий нархи 350.000 сўмлик бир дона “Kenon” русумли магнитафонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Норин тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech