1 Август 2023 йил
406
Қаровсиз қолдирилган чорва ҳайвони ўғирланди
2023 йил 26 июль куни Поп туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, маҳалласи ҳудудида жойлашган хусусий боғида қаровсиз қолдирган нархи 10.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Ундан ашёвий далил олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати