Қаровсиз қолдирилган автомашинанинг магнитофони ўғирлаб кетилди.
Жорий йил 17 март куни, Косонсой туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирилган ВАЗ-2106 русумли автомашинасини эшиклари очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина салонида бўлган нархи 600.000 сўмлик “Sony” русумли автомагнитафонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўрган.
Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПБ ТП профилактика инспектори ва ТБ суриштирувчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати