4 Апрел 2023 йил 366

Қаровсиз қолдирилган автомашинадан телефон ўғирланди.

2023 йил 2 апрель куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси яшаш хонадони олдига ўзига тегишли бўлган Nexia-2 русумли автомашинасини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, нархи 3.000.000 сўмлик “LG” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech