Қаровсиз қолдирилган автомашинадан 9.000.000 сўм пуллар ўғирланди
2022 йил 19 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:30 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар ҳудудида эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирган Лабо русумли автомашинасидан 9.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ТБ терговчиси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Косонсой туманида яшовчи, 2020 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1990 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 20 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати