Қаровсиз қолдирилган автомашина вояга етмаган шахслар томонидан ўғирланди.
2023 йил 2 апрель куни Наманган шаҳар Зарафшон МФЙда яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси ўзини номида бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинасини яшаш уйи олдида калити ўзида ҳамда эшикларини очиқ холда қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, вилоят ИИБ ЙХХБ ҳамда Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1- сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Мажнунтол МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилган 2 нафар йигит содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати