4 Декабр 2021 йил 396

Қаровсиз қолдирилган автомашина салонидан 500 АҚШ доллари ва 2.800.000 сўм пуллар ўғирланди

2021 йил 28 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 28 ноябрь куни соат 16:00 ларда, Ласетти русумли автомашинасини Наманган шаҳар Давлатобод туманида эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашина салонида бўлган сумкасидан 500 АҚШ доллари ва 2.800.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech