Қаровсиз қолдирилган автомашина ўғирланди
2022 йил 19 февраль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:30 ларда, ўзига тегишли бўлган Матиз русумли автомашинасини Наманган шаҳар кўчасида калитини ўзида эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдириб, уяли телефон аппаратига пул тушириш мақсадида “Пайнет” шаҳобчасига кириб кетиб, қайтиб чиққан вақтида номаълум шахс автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, шаҳар ИИО ФМБ ВЕБИГ инспектор псхолигининг берган маълумотига асосан, вилоят ИИБ ЖҚБ ва шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Автомашина яшаш уйидан техник соз ҳолда топилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 19 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати