4 Январ 2021 йил
441
Қаровсиз қолдирилган автомашина баллонсиз қолди.
Жорий йил 2 январь куни Наманган шаҳрида яшовчи 1964 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 01:40 ларда Кобальт русумли автомашинани яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинасининг нархи 3.000.000 сўмлик 3 дона балонларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи 3нафар фуқаро содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати