Қаровсиз қодирилган уйнинг ромлари ўғирлаб кетилди.
2021 йил 30 сентябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 24 сентябрь кунидан 26 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани маҳалласида жойлашган ҳозирда ҳеч ким яшамаётган ҳовлисидаги қурилиши тугалланмаган бинога ўрнатилган нархи 3.300.000 сўмлик 3 дона “Акфа” профил эшикларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати