4 Май 2022 йил
504
Қаровсиз қолдирилган автомашинадан пул ўғирланди.
2022 йил 1 май куни Уйчи туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирган КАМАЗ-6570 русумли юк автомашинаси ойнасини қўли билан тушириб очиб, салонида бўлган 2.060.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати