7 Апрел 2022 йил 431

Қалбаки авиабилетларга алданган фуқаролар ИИБга мурожаат қилди.

2022 йил 17 март куни Мингбулоқ туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ва бошқалар туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, шу йил февраль ва март ойларида Норин туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган аёл Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчасида “Авиакасса” очиб, ўзини фуқароларга “Авиакасса” ходими эканлигини айтиб, 82 нафар фуқароларни ҳар биридан авиа билет ва “Ковид-19” маълумотномаси учун 2.000.000 сўмдан 3.500.000 сўмгача бўлган миқдордаги пулларни олиб, уларга қалбаки авиа билетларни бериб, уларни алдаб, пул маблағларини қўлга киритиб, пулларни шахсий манфаати йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech