Пулларни ўмарган шахс ушланди
2021 йил 27 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни 15:00 дан соат 17:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйига девор ошиб кириб, ётоқхонасидаги шкафда бўлган 4.800.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Янги Наманган ТИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати