Пули тўланмаган автомашиналар бошқа шахсга сотиб юборилди.
Жорий йил 6 сентябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 27 июнь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Нексия-3 русумли ва Малибу русумли автомашиналарини 40.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулини бир ой муддатда беришини айтиб, ишонтириш мақсадида тилхат ёзиб бериб, ушбу автомашиналарни укаси, Косонсой туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқарога 38.000 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулини ўзининг шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати