9 Август 2021 йил
359
Пули тўланмаган автомашина бошқа шахсга сотиб юборилди.
2021 йил 21 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил февраль ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинани МЧЖдан хар ойга 300 АҚШ долларидан бериш шарти билан 25 ой муддатга олиб, ушбу автомашинани ўзига тегишли эканлигини айтиб, 1986 йилда туғилган фуқарога 2.000 АҚШ долларига сотиб, пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, автомашинани расмийлаштириб бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 08 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати