Пул ва тилла тақинчоқларни ўмарган аёллар қўлга олинди.
2022 йил 3 апрель куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 4 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги шкаф тортмасида бўлган нархи 40.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини, 100 АҚШ доллари ҳамда 420.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 2021 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1984 йилда туғилган аёл ҳамда унинг 3 нафар маҳалладош шериклари содир этганликлари аниқланган. Далилий ашё олинган.Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати