8 Июл 2021 йил 381

Пул ва телефон ўғриси ушланди.

2021 йил 30 июнь куни, Наманган туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 30 июнь куни соат 08:30 ларда, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш уйига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, хонада бўлган нархи 1.050.000 сўмлик “Samsung J7” русумли уяли телефон аппаратини ҳамда у ерда бўлган аёллар сумкаси ичидаги 900.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган туман ИИБ ТваЭҚКГ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни маҳалладоши, Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2004 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 3 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech