9 Сентябр 2020 йил 769

Психотроплар инсон саломатлиги учун хавф.

Наманган вилоятида ИИБ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида вилоятнинг барча ҳудудларида “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 28 август куни ўтказилаётган тадбир давомида Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва 2-сонли ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи фқаронинг уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонасидаги тортма устида турган 30 дона психотроп моддалар туркумига кирувчи “Феназепан” таблеткалар ва 5 дона 1 гр.ли ампула идишида бўлган “Рубуфин” номли дори воситасини сақлаб юрганлиги аникланиб текшириб кўриш учун Наманган шаҳар ИИО ФМБга олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг экспертиза хулосасига кўра, ушбу 30 дона “Феназепам 2мл” таблеткаларининг ҳар бирида 0,0075 грамдан, жами 0,0225 грамм бўлган психотроп моддалар мавжудлиги ҳамда “Рубукфин” гиёҳванд моддалари таркибига кириб, 5 дона Рубуфин ампуласининг ҳар бирида 0,01 грамдан жами 0,05 грамм гиёҳванд модда сақлашлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech